Кўзи ожизлар жоме масжиди

Кўзи ожизлар жоме масжиди

Маълумот:
Масжиднинг “Кўзи ожизлар” деб номланиши махаллада асосан Кўзи ожизлар истиқомат қилиши сабаблидир. Собиқ СССР  даврида бу ҳудудда бутун Ўрта Осиё республикаларидан кўзи ожиз инсонлар жамланган. Уларни иш билан, уй-жой билан давлат томонидан таъминланган. Уларга махсус мактаб, махсус босмахона, браер алифбосидан ташкил топган адабиётлар билан таъминланган. 1932-йил  ЎзР. Кўзи ожизлар Жамиятига асос солинган. ЎзКОЖнинг ташкилий ижроия қўмитасининг корхоналар очиш учун жой сўраб қилган мурожаатларига мувофиқ 1958-йилда 10 га. ер ажратилган. 5 га. корхона учун ва 5га уй-жой қурилиши учун ер ажратилган. 1959-йилдан бошлаб қурилиш ишлари бошланган ва 1964-йилда ишга туширилган. 1964-йил Кўзи ожизлар маҳалласи ташкил топган.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ЎзКОЖ ногиронларининг диний маросимларини, ибодатга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида маҳалладаги кўп сонли кўзи ожиз инсонлар талабларини инобатга олиб, махалла ҳудудида ҳашар йўли билан 1994-йил масжид қурилиши бошланган.

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Маликов Абдуғофур Холиқович
Масжид манзили: Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 28а-уй
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: