Бўта-бува жоме масжиди

Бўта-бува  жоме масжиди

Маълумот: Масжид қурилиши 1991-йилда халқ ҳашари йули билан бошланиб, 1994 йилдан  фаолият бошлаган.
Ҳозирги масжид ҳудудидаги ерлар XVII аср охири, XVIII аср бошларида Тошкент шахрида яшаб  ўтган «Бўта бува» лақабли шахсга мансуб ерлар бўлиб, кейинчалик, уларни вақф қилиб берган. Бўта бува сар чопонли, чилангар уста бўлиб, унинг кўзлари чиройли бўлганлигидан уни  Бўта кўз деб аташган.

Бўта бува 89 ёшида вафот этган.
Масжид ёнида қабристон мавжуд. Ушбу қабристон ҳам «Бўта бува» номи билан юритилади. Қабристонга биринчи бўлиб Бўта бува дафн этилган.
«Бешқўрғон» маҳалласи шаҳримизнинг тарихий маҳаллаларидан бири бўлиб, бу мавзеда 5 та кўрғон бўлгани сабабли –«Беш қўрғон» номи берилган.
1. Муса тупи.
2. Хўжа тупи.
3. Иброҳимбой тупи.
4. Кўл тупи.
5. Орифжон хожи тупи.

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Мирсадиков Зияутдин Раимович
Масжид манзили: Чилонзор тумани, «Бешқўрғон» маҳалласи, Бешқўрғон кўчаси 2а-уй. Тел: +998 71 287 99 17
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут:

 


Рамазон-2014
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»