Катта Қозиробод жоме масжиди

Катта Қозиробод жоме масжиди

Маълумот: Масжид 1990-йилда Қозиробод,  Думбираобод  ва Маданият маҳалласи фуқаролари  томонидан ҳашар  йули  билан  қурилган.  1993-йилдан жоме масжиди сифатида расман фаолият кўрсатиб келади.
Масжид  Катта  Қозиробод маҳалласи ҳудудида жойлашганлиги боис унга шу маҳалланинг номи берилган. Масжиднинг ён томонида  қабристон бўлиб. бу қабристон таҳминан юз йиллардан  бери мавжудлиги айтилади.
Қозиробод маҳалласи тарихига тўхталинса, шаҳар қозикалони Боқихон қози ёрдамида қўшимча кичик дарвоза очилганидан хурсанд бўлган халқ, мавзеларига борадиган йўлни ободонлаштириш мақсадида катта ҳашар уюштирадилар. Халқнинг бу ташаббусидан илҳомланган қози халқни ҳамма тарафлама қўллаб туради. Чойхона, савдо ва турли ҳунармандчилик дўконлари қурилади. Абулқосим авлодларининг гапларига қараганда, бу кўча ва мавзенинг  Қозиробод номини олиши шундан.

Манба: www.vakillik.uz

Масжид имом-хатиби: Юнусов Абдуқаххор Рихсибаевич
Масжид манзили: Чилонзор тумани, “Мевазор” маҳалласи, Токзор кўчаси, 17-уй. Тел: +998 71 216 02 72
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: