Қўшбоққоли жоме масжиди

Маълумот: «Қўшбаққоли» жоме масжиди 1996 йилда Муҳтарам Юртбошимизнинг ташрифи ва таклифи билан қурилди. 1998 йилда рўйхатдан ўтиб расмий масжид сифатида фаолиятини бошлади. 2010-2015 йиллар давомида масжидда кўплаб бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Жумладан, асосий хонақонинг ён томонларидан иккита гумбазли хонақо бунёд этилди. Ҳовлининг шимолий қисмида эса айвон ва таҳоратхона қурилди.

Масжиднинг “Қўшбаққоли” деб номланишига сабаб, бу масжид жойлашган маҳалла номи билан боғлиқдир. Маҳалла оқсоқолларининг айтишича, дастлаб бу ерга иккита баққол-савдогар кўчиб келганиучун “Қўшбаққол” номини олган. Ҳозирда масжидда “Имом Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртини тамомлаган Рустамов Жобир Сабирович имом-хатиб вазифасида фаолият юритмоқда.
Масжид имом-хатиби:
Рустамов Жобир
Масжид манзили: Самарқанд шаҳри Зеҳний кўчаси
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: