Масжид имом-хатиби: 
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:


Мусулмон оламида масжидларнинг ўрни беқиёс. Юртимизнинг гўзал гўшаларидан бўлган Наманган вилояти, Чуст тумани, Каркидон шаҳарчасида энг қадимги «Уста Ўринбой» жомеъ масжиди бугунги кунда мўмин-мусулмонларга хизмат қилиб келмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу масжиднинг қурилганига тахминан 450 йилдан ортиқ бўлган экан. Масжиднинг умумий майдони олти сотихдан иборат. Даставвал ушбу масжид уста Носирхон раҳимаҳуллоҳ бошчилигидаги косонлик усталар томонидан қурилган. Кейинчалик масжид уста Ўринбой раҳимаҳуллоҳ томонидан ҳашар йўли билан қайта таъмирлаган. Кейин «Уста Ўринбой» номи шу масжидга берилган. Каркидон шаҳарчасида аввал жами масжидлар сони тўққизта бўлган. Бугунги кунгача ушбу масжидлардан фақатгина «Уста Ўринбой» жомеъ масжиди сақланиб қолган.

2013 йилда масжид хонақоси қайта таъмирланган. Таъмирлаш жараёнида имом-хатиб хонаси, қўшимча яна битта хона ва таҳоратхона қурилган. Масжид сиғими минга яқин намозхонларга мўлжалланган. Масжид хонақосининг тепа қисми гўзал нақшлар билан безатилган. Ушбу қадимий масжид шу ерлик саховатпеша инсонлар томонидан қурилган. Ҳозирда бу қадимий масжидда беш маҳал намоз ибодати адо этилмоқда.









Муаллиф: Хуршид Маъруф