Шайх эшон жоме масжиди
Маълумот: Наманган шаҳар “Шайх Эшон” жоме масжиди
Шайх Исҳоқ Эшон масжиди (ҳозирги кунда Шайх Эшон жоме масжиди деб юритилади) – ҳозирда Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Ғишткўприк маҳалла фуқаролар йиғини, Қодир Отамирзаев кўчаси, 3-уй манзилда жойлашган.
Масжиди тарихи асосан Чуқур кўча йўналишида жойлашиб фаолият олиб борган. Қайта бунёд этилиш тарихи 1910-1912 йилларга тўғри келади. Ҳозир масжид биносини қуришга тамал тоши қўйилганига бир аср бўлганини нишонланмоқда.
Ўша даврнинг тамойилига кўра масжиднинг қурилиш хайр-саховатли кишилар билан хусусан ана шу кун саҳоватли кишиларидан бири Эгамбердибой ҳисобига барпо этилади.
Масжид ён атрофидаги аҳолининг касби пиллачилик ва тўқимачилик бўлган. Шимол томонида Наманган сойнинг ёнида шаҳарнинг нуфузли қорилар тайёрловчи мадраса ва жануб томонида эса Муҳаммад Хўжа Амин мадраса ва жомеси шунингдек, Баҳодирхон Эшон масжиди жойлашган эди. Шу сабаб бу даҳада яшовчи аҳолининг кўп қисми илм-фан ва касб-ҳунар борасида ривожланган бўлиб, зиёли ва ҳунарманд кишилар етишиб чиққан.
Масжид барпо этилиши билан бир вақтда масжидга имом бўлиб Шайх Исҳоқ Эшон фаолият бошлайди. У кишининг фаолияти, ахлоқ-одоби, комил муршидлик фазилатларидан масжид аҳли мамнун бўладилар. Шунга кўра халқнинг хохиш иродаси билан масжиднинг номини имом-хатиб лавозимидаги киши номи билан исмлаб “Шайх Исҳоқ Эшон” масжиди деб атала бошланган.
Шўролар даврининг илк пайтида масжид тери махсулотлари сақланадиган жой – омбор бўлиб фойдаланилган.
Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Эшон Бобохон ҳазратлари ташаббуслари билан Ўрта Осиё ва Қозоғистон ҳудудида масжидлар очилади. Ана шу масжидлар қаторида “Шайх Исҳоқ Эшон” жоме масжиди ҳам фаолият бошлайди. Масжидга шайх Исмоил маҳдум имом-хатиблик вазифасига тайин этиладилар.
Наманган шаҳрида эътиборга молик бўлган жомега шайх Исмоил маҳдум Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари вазифасига тайинланиш давригача масжидда салоҳиятли имомлар қаторида хизмат этадилар. Масжиднинг ибодат учун ажратилган ер майдонидаги бинолар тарихий, маданий мерос сифатида сақланиб келган.
Истиқлол туфайли динимиз ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Умумжаҳон маданий меросининг таркибий қисми ҳисобланувчи ислом маданиятига мансуб бўлган минг йиллик тарихга эга, ўтмиш қаъридан оламга нур таратиб келган муқаддас обидалар, масжид ва мадрасалар мўмин-мусулмонларга қайтариб берилди. Аждодларимиздан қолган тарихий меросларимиз қайта тикланди.
Юқоридаги хайрли ва масъулиятли фаолиятларнинг амалий намунаси сифатида “Шайх Исҳоқ Эшон” жоме масжиди фаоллари саъйи-ҳаракатлари билан қайта рўйхатдан ўтиб, фаолият кўрсата бошлади.
Мустақиллигимизнинг неъмати ўлароқ масжиднинг кўрки қайта тикланди. Кўримсиз, пастқам бинолар ўрнига кўркам бинолар бунёд этилди. Айни пайтда намозхонларга қулай ва осон бўлиши учун масжидда айвон, намоз ўқиш учун қўшимча бинолар ҳамда маъмурий хоналар ташкил этилди.
Масжиднинг ташқи қисмида 26 метрли икки минора ва дарвозахоналар қуриб битказилди. Масжиднинг шарқ томонида қадимий ховуз хозиргача сақланиб келинган. Унинг янада яхши туришини мақсад қилиб устида шинам ва шарқона услубда шийпон ҳам барпо этилган.
Намозхонлар талаб ва истагидан келиб чиқиб, ахборот воситаларидан тўла фойдаланиш мақсадида бир неча газета, журналларни ўқиш имконияти яратилган. Яна шуни таъкидлаш мумкинки намозхонлар эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида замонавий услубда қурилган қўшимча хоналар ва таҳоратхона ҳизмат қилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Масжидлар бўлими
Масжид имом-хатиби: Ахунов Патхиддин
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:
Автобус:
Маршрут:
Рамазон-2013
«Рамазон туҳфалари»