Маърифатли жоме масжиди

Маълумот:

Жиззах вилояти, Зомин туманида жойлашган «Холид ибн Валид» жоме масжиди қайтадан барпо этилиб, «Маърифатли» номи билан 2017 йил 26 май куни намозхонларга топширилди. Ушбу улкан масжиднинг асосий хонақоси 1755 жойнамозни ўз ичига олган бўлиб, унинг деворлари ва меҳроби ўзига хос нақшлар билан безатилган. Моҳир хаттотлар томонидан меҳроб устига ҳамда деворига Қуръони Карим оятларида келган ҳамда ҳадиси шарифларда ворид бўлган дуолар муҳрланган. Масжиднинг умумий майдони 1,5 гектар бўлиб, жами 3200 дан ортиқ намозхон учун мўлжалланган. Шунингдек, аёллар учун ҳам махсус тўсиқ билан жой ажратилган.
Масжиднинг таҳоратхонасида бир пайтнинг ўзида 200 киши таҳорат қилиши мумкин. Масжиднинг ташқи томонида аёллар учун ҳам алоҳида таҳоратхоналар бор.
Масжидни қайта қуриш ишлари 2016 йил декабр ойида бошланган бўлиб, 2017 йилнинг 26 май куни унда илк бор жума намози ўқилди. Жума намозини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўқиб бердилар.

Масжид имом-хатиби: Равшанов Аброр
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: