Хозирги замон ёшлар қалбида замон тарбияси масаласи

«Тарбия биз учун ё хаёт ё мамот, ё нажот – ё халокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир»  Абдулла Авлоний. Одамзот фарзандини боқиб ва таълим бериб улғайтириш, вояга етказиш учун қилинадиган мехнат ва ғамхурликка тарбия дейилади.

Тарбия шахс онгини муайян жамиятнинг мақсат ва вазифаларига мувофиқ равишда таркиб топтириш ва ривожлантириш жараёни, кишиларнинг ижтимоий иқтисодий ва маданий хаётда фаол иштирок эттиришга қаратилган барча таъсирлар мажмуйидир. Асосан тарбиянинг 2 та тури бор:

Оила тарбияси ва ижтимоий тарбия. Оила тарбияси оилада ота-оналар , бобо ва бувилар умуман ёши улуғлар томонида болаларни тарбиялашади. Ижтимоий тарбия орқали ўтмишнинг моддий ва авлоднинг ворисийлиги таъминланади: ўсиб келаётган ёш авлод ўтмиш тажрибаларини ўзлаштириб, уни янада бойитди.
Умуман олганда тарбиянинг анъанавий ва замонавий усуллари кўп: шожиравий тарбия, диний тарбия, харбий тарбия ва хуқуқий тарбия.
Тарбия хақида хикоялар мисол килишимиз мумкин: бир одам фарзандлик бўлгач , маслахат сўраб улуғ алломанинг хузурига келибди ва сўрабди: «Хазратим мен уч кун бўлди фарзанд кўрдим, унинг тарбиясига качондан бошлаб киришганим маъқул? »
Аломма бошини сарак- сарак килиб жавоб берибди:   «Сиз уч кунга кечикибсиз, бола тарбиясини туғилишидаёк бошлаш лозим эди» Бу хикоя заминида хам бола тарбиясига киришдан олдин тарбиячининг ўзи хам тарбияланган бўлиши керак, деган маъно мужассам. Бундай ахлоқий фалсафа халқимиз онгига, турмиш тарзига чукур сингиб кетганки ,биз уларнинг бугунги кунда хам хар бир оила хаёти мисолида кўришимиз мумкин. Японлар энг яхши сармоя – келажак авлод камоли учун сарфланган сармоя деб хисоблар эканлар. Бизнинг мамлакатимизда хам соғлом ва баркамол авлод тарбияси учун сафарбар этилаётган барча имкониятлар ҳам буюк келажак йўлида сарфланаётган бебахо сармоядир дейишимиз мумкин.

Шахрихон туман “Сарой” жоме масжиди
имом-хатиби : Жабарали Умаров