Тошкентдаги яна бир жоме масжиди кўркам ва замонавий кўриниш олди

Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжидида қайта таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етгани муносабати билан, бугун, 2019 йилнинг 30 март куни бинонинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. У ўзининг кўркам ва замонавий кўринишга эга эканлиги билан диққатга сазовордир.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, туман бош имом-хатиблари ҳамда кўплаб Аллоҳнинг байтини зиёрат қилиш мақсадида келган маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашди.

Тадбир Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланиб, ташриф буюрганларга эҳсон дастурхони ёзилди. 


Манба: Vakillik.uz

Масжиднинг аввалги кўриниши