Амир Саййид Абдуллоҳ Ҳайрона валий

Бу жамии фазилатларни ўзида мужассам этган, аҳли илмнинг суянчи, саҳоватли инсонларни ўзига қаратган, мукаррам, набавий авлодининг силсиласидан, катта мустафовий (Пайғамбар авлодалари) хулосаси, аҳли сулукнинг пешқадами, обид бандаларнинг намояндаси, Аллоҳнинг раҳмат ва мағфирати билан кечирилган, ўз замонасининг азиз ва мукаррам инсонларидан бўлган.

Бу кишининг тўлиқ исмлари Амир Саййид Абдуллоҳ ал-Ҳайрон ал-Ҳусайний, ал-Мадиний, бўлган Аллоҳ бу кишининг руҳини шод қилсин!
Амир Саййид Абдаллоҳ ал-Ҳайрон, ал-Ҳусайний, ал-Маданий сўнг Андижоний давригача бўлган. Мазкур Амир Кабирдан сўнг 704 ҳижрий (1305 милодий) санада пирлик башорати, шайхул машойих, Шайх Жалолиддин Муҳаммад Шайх Муҳиббуддин Мисрийдан Фарғона аҳлини (иршоди) яъни тўғри йўлга бошлаб, инсонларни яхшиликка чақирувчи илму маърифат йўлида зиё таратиш учун башорат олган ва шу тарафга йўналиб Андижонда “Самижкон” қишлоғи хозирда Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Қора қўрғон қишлоғига келиб ватан қилиб жойлашган.
Бу Саййид, улуғ даражали, баракотли, Байтул ҳаромда яшовчиларидан бўлиб, Ясриб (Мадина)да Ҳарамда жойлашган бўлган. У Шайх Жалолиддиннинг суҳбатида бўлган. Бу (Жалолиддин)нинг ота-боболари саййидлардан, икки тарафи ҳам карим зотлар насабидан бўлган. Мазкур насаби шарифи зикр қилинган Саййид Абдуллоҳ ал-Ҳайрон, дунёнинг бошқа шаҳарларига ҳам сафарлар уюштириб у ердаги бошқа Одам болалари билан суҳбат қуриш учун саёҳат қилишга мушарраф бўлди.
У кишининг “Ҳайроний” деб ном берилишининг сабаби шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу фано диёридан бақо диёрига сафар қилганларида, яъни вафотларидан сўнг, У зотнинг авлодалари “Ромиён хурмоси” деб номланган хурмо боғини бир бирларига тақсимлаб олдилар. Мазкур хурмо боғидан ҳазрати Саййид Абдуллоҳ (раҳимаҳуллоҳ)га ҳам уч туп хурмо дарахти тегади. Сўнгра, Мадинадан Фарғона водисига яъни, Андижон шаҳрига сафар қилдилар ва у ерга тобе “Самижкон” мавзесида жойлашиб истиқомат қилишни бошлайди. Сўнгра уч йил давомида мазкур хурмо боғидаги ажратилган дарахт меваси хурмодан бўлган улуши келиб турган. 3 йилдан сўнг Мадинадан Самижконга ушбу улуш келмай қолади ва у Мадинага бориб нима сабабдан мазкур хуромлардан бўлган менинг улушим менга келмаяпди? деб сўраб бу хабарни билиш учун Мадинага сафар қилади ўша пайт Ҳазрати Эшон (Саййид Абдуллоҳ) 90 ёшда эдилар. Ўз асрдошларидан яъни, қариндошларидан ҳечким қолмаган экан. Ўтганларнинг авлодалари эса сизнинг аждодларингиз аниқланиши керак, деб айтишди. Демак Амир Саййид Абдуллоҳ Ал-Ҳайроний валий зот тахминан 618 ҳижрий (1219 милодий) санада туғилган бўлиши мумкин деган тахминий хулоса ясасак бўлади.
Шундан сўнг, улар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан бошлаб ҳозиргача бирор мусулмон бошига мушкил оғитр машаққатли иш тушса, У зотнинг муборак равзаи қабрларига бориб зиёрати ўлароқ дуо ила арз яъни хар қандай мушкулини айтиб дуо қилади деб айтдилар.
Сўнг, Саййид Абдуллоҳ Мадиний Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларига қараб бораётганда йўлда тўсаддан тўҳтаб, ҳайрон бўлиб қолдилар. Шунда у кишиша йўлда бирга ҳамроҳ бўлиб кетаётган мурид (шогир) лари Ҳазрат юрсинлар кутиб қолдик нега тўхтаб қолдингиз дейишганида, у киши қуйидаги байтларни айтди:
Назар барўйи ту кардам ду дида ҳайрон шуд,
Ту рафти аз назар ва ман ҳануз ҳайронам.
Таржимаси:
Сизнинг юзингизга назар қилганимда икки кўзим ҳайрон бўлди,
Сиз назардан кеттингиз, мен эса ҳануз ҳайронман.

Шундай деб у киши йўлга тушиб, Равзаи Шарифага етиб келдилар. Зиёрати ила дуо қилиб, икки ракат намоз ўқиб айтдиларки, Эй, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен Саййид Абдуллоҳ Мадиний сизнинг авлодингизманми ёки йўқми? Деб сўраган-да – авлодий (менинг авлодим), авлодий, авлодий – деб уч марта овоз келади. Шу онда хазратнинг ёнидаги барча ёронлари у кишининг олдига ўзларини ташлаб кўп узру маъзур сўрашиб арз қилишди. Шундан сўнг, аслий ватани Самижконга қайтиб у ерда иморат бино қилди.
Мазкур иморатда ҳазрати Шоҳи Мардоннинг дастурига кўра 3 та суффа бино қилишди: 1) “Суффаи Сафо”; 2) “Суффаи Жафо” ва 3) “Суффаи Вафо”, деб ном бердилар. Зеро, мазкур Шоҳи Мардон Кўфада бўлиб, Суффаи Сафо устида ўтирганларида (Ахсикент вилоятида Ҳафтод Бобо номли бир вали зот бор экан, деб айтишади) шу жумладан, Бобои Айниул Мулк Сармаст ўз ёронларига айтиб бердики, бир куни Саййид Абдуллоҳ наздлари яъни ёнига бормоқчи бўлиб турганда мазкур вилоят йўлида ўзи ҳозир бўлиб кўринди. –деган экан.
Амир Саййид Абдуллоҳ Ал-Ҳайроний валий бувамизнинг самижкон қишлоғида яшаб 7 – нафар ўғил фарзандлари бўлиб 4 – нафари шу қишлоқда яшаб қолишади. Қолган 3 – нафари ўзи билан бирга Ўзген яъни хозирда Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Ўзген шахрига сафар қилади.  Ана шу ерда ҳам саййидлар сулоласини таралишига сабабчи бўлганлар, Ўзген сафари отланар экан Хазрат йўл қўлакай учраган ва дам олиш учун тўхтаб қўним топган жойларни обод қилиб ўзидан садақаий жория қолдиришга у жойларга илм маскани Масжид ва Мадрасалар қурдирган ва кўплаб, бошқа келажак авлодлари учун зарур бўладиган иншоатлар қурдириб қолдирган деган манбалар хам бор. ушбу 3 – нафар ўғлидан хозирда ҳам Саййидзода авлодлари кўпайиб яшаб келмоқда.
Умрининг сўнги дамларида Ўзгенда яшаб вафот этган ўзининг васиятларига кўра доимий хизмати учун маркаб воситасида хожати учун бир оқ туяси бўлиб, вафотидан сўнг жасадини туямга юклаб жўнатинглар ва туя қаерга чўкса ўша ерга дафн қилилар деб айтади. Вафотидан сўнг фарзандлари падари бузурукворининг айтган васиятига амал қилиб, жасадини оқ туясига ортиб кетишади шунда туя юра юра Мадинадан келиб биринчи қўним топган ватани Самижгон қишлоғига ўзи яшаб ўтган жойидаги бир масжид олдига келиб чўкади. Ана ўша жойга дафн этиш учун фарзандлари қабр ковлашни бошлаб, битар чоғида туя яна туриб юриб кетади.
Изоҳ: Туя чўккан жойда Саййид Абдуллоҳ Хайроний Валий буванинг ўзи хаётлик чоғида қурдирган Масжидлари ва Мадраса ва битта чиллахонаси бўлган. Туя масжиднинг ёнига етганида Азон овозини эшитиб чўккан деган ривоятлар ҳам бор. (Бу жой хозирда Оқ мазор қабристони бўлиб, рамзий қабр қилиб мақбара қилиб қўйилган) Туя юриб юриб “Шаханд” деб номланган жой яъни хозирда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Шахант қишлоғидаги бир жойга бори чўкади. Ванихоят жасадини шу жойга дафн қилишади. Хозирда ушбу жойга мақбара қилиниб, жуда кўп хожатманд инсонлар зиёрат учун бориб келишади.
Бу жой икки дарёнинг тутушган жойи яъни (Норин ва Қора) даёлар туташган ёрнинг тепароғида жойлашган ва қадимги тут дараҳти савлат тукиб туради. Ушбу жойнинг қарияларининг айтишича тут дарахти бир йил қора бир йил оқ рангда мева қилар экан. Саййид Абдуллоҳ Хайроний валий зотнинг кароматлари кўп бўлиб улардан бири табобат илмидан юксак даражада хабардор бўлган ўша замонда яшаб баданига оқ тушган Пес ва Мохов касалларни дардига ўзининг зикру дуолари билан даво улашган экан.  Ҳозирга қадар ҳам шундай беморлар бориб қабр тупроғидан шифо учун фойдаланишиб туришар экан.
Ха албатта инсон бу дунёга азиз ва мукаррам қилиб жўнатилган. Аллоҳ таоло ўзи суйган бандасини илимда юксак даражага кўтариб ўзи амал қилиб турган илми ишида фақих қили қўяди дейилган. Анашундай инсонлардан бири мазкун Амир Саййид Абдуллоҳ Ал-Ҳайроний валий бувамиз бўладилар Бу кишини Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзи қабирларини нурга тўлдирсин. Хозирда яшаётган фарзанди зурриётларидан ҳам ҳамда келажакда келадиган авлод насилларидан ҳам манашундек зурриётлар чиқишлигини. Яратган Роббимиздан сўраб дуо қилиб қоламиз.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барака атҳо.

Марҳамат тумани фаолиятидаги
“Бозор боши” жомеъ масжиди мутаваллиси

Музаффархон Шожалилов
Саййид Авлод Найлий
Tasbeh.uz расмий сайти администратори