Боязид бастомийни йиғлатган ғам

Султон ул-орифин Боязид Бастомийни ғамгин кўрган муриди бу ғамгинлик сабабини сўрагани ва у қониқарли жавоби билан ғамдан кўнглини ҳоли қилгани баёни. Боязид Бастомийни қайғули ҳолда ўтирганини кўрган шогирди Султон ул-орифинни қайғули холатининг сабабини сўради:

- Эй қадами осмон чўққисига етган, арш осмонига қадам қўйган зот, кўнглингизни бунчалар ранжитган нарса нима экан?
Султон Шайҳ кўз ёшларини тўкиб деди:
- Менинг таъбимни хира қилган нарса шуки, бу жаҳонда халойиқ кўп, лекин уларни ичида одам йўқ деса ҳам бўлади.
Бор бўлган бўлса, ўтганлар ичида бўлган бўлиши мумкин.
Мурид ҳайрон бўлиб:
- Эй устоз, бу замонда одам деса бўлғулик киши йўқ деганингиз нимаси? Ўзингиз одам эмасмисиз? -деди.
Султон Шайх:
- Эй иши гумроҳлик бўлган ҳақиқий ишнинг сиридан огоҳ бўлмаган. Мен ва менга ўхшаган юз мингта кўз ёшлари бағри қонидан бўлганлвр кўп. Лекин охиратга имон билан кетмаса, уни одам деб бўлмайди. Дунёдаги хоҳ ёш, хоҳ қари бўлсин, хоҳ сену, хоҳ мен бўлай, барчамиз шу мотамга гирифтормиз.
Кимнинг жони жасади билан видолашганда иймони ҳамроҳ бўлмаса, оқибати ёмондир.
Ха албатта бу дунёга келарингда ҳам иймон билан келиб, яшашингда ҳам иймон билан яшаб, кетарингда ҳам иймон билан кетмақлик жудда ҳам мушкул ҳол экан.
Чунки ҳар он ва ҳар нафасда шайтон унга чанг солиб турар экан.
Савол берган Мурид, Султоннинг бундай дурдона жавобини қулоғига олиб, оғзи сафардек очилиб лол қолибди.
Ушбу ўринда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг қуйдаги байтлари ёдимга тушди.
«Эй Соқий, жомимга замон майидан қуйма, жонимни олгину, иймон майини оғзимг қуй»
Яъни:
Ё Раббим, ўша туҳфани Навоийнинг оҳирги нафасида ҳамроҳ қил. Иймонини қуллуғинг учун маҳкам қилиб, ваъдасига вафо қилишини ҳам иймонидек қувватли қилгин.
Дарҳақиқат Боязид Бастомий ҳазратлари ўзини дунёдан Иймони билан кетмагунича Одам деб билмаган бўлса.
Хазрат Навоий ҳам жонига иймон майини оғзига қуйишини дуо қилиб қалам билан сўраган бўлса.
Биз ожизлар не қилмоғимиз кераклиги ўзимиз ва иҳлосимизга аён.
Барчаларимизни Улуғларимиздек амалда бўлишимизни насиб айласин.

 

«Ибратли ҳикоялар ва хислатли ҳикматлар» китобидан
Марҳамат тумани фаолиятидаги «Сулаймон Сирли»  жомеъ масжиди имом-хатиби: А. Усмонов
«Бозор боши» жомеъ масжиди Мутаваллиси: М. Шожалилов Саййид Авлод Наслий.