Уч хислат сохиби

Пайрамбаримиз саллоллоху алайҳи васаллам: Айтадилар Ҳар ким фақирликка сабр қилса, унга Аллоҳ таоло уч хислат берурки, унинг ҳеч бирини ғаний бойларга ҳаргиз бермас. Биринчи ушбу хислатларнинг бири шулки,

Аллоҳ таоло жаннатда бир кўшк (боғ) яратгандурки, ҳаммаси қизил ёқутдандур ва аҳли жаннатлар гўё дунёдаги одамларнинг юлдузларга қараб фикр қилгандек, мазкур кўшкга қараб тамошо қиладилар. Лекин унга кир олмайдилар. Магарам фақир пайғамбарлар ва фақир шаҳидлар ва фақир мўъминлар кирадилар.

Ва иккинчиси хислат сохибига шуки, фақирлар бойлардин ярим кун илгари жаннатга кирарларки, ушбу ярим кун дунёнинг беш юз йилига баробардур. Чунончи,  Аллоҳу таоло ўзи шундай марҳамат қиладики: "Ва инна явман инда раббакум каалфи санатин" ҳам ушбу сўзга далилдур. Ва ҳазрат Сулаймон алайҳис салом ҳам дунёга подшоҳ бўлган сабабидан жаннатга кирар вақтларида ўзга пайғамбарлардан қирқ йил кейин кирар экан.

Ва нихоят учинчи ҳислат шуки, агар бир фақир айтсаки:
“Субҳаналлаҳи вал ҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллаҳу валлоҳу акбар. Лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳил аълиюил аъзим"   тасбеҳни яна бир Ғаний (бой) ҳам айтса, ҳаргаз унинг савоби фақир кишининг савоби даражасига ета олмас экан. Ва яна унга қўшиб бирнеча баробар садақа қилса ҳам, савоби фақирнинг ёлгуз тасбеҳининг савоби даражасига етмас экан.

Сулаймон Сирли жоме масжиди имом-хатиби: А. Усмонов