Абу Бакр Ассиддиқ жоме масжиди

Маълумот: Абу Бакр Ассиддиқ жоме масжиди тарихи ҳақида
Абу Бакр Ассиддиқ масжиди Бухоро шаҳрининг Самарқанд дарвоза ҳудуди атрофида жойлашган. Масжид ўтган асрнинг 50-йилларида Қудуқчи мавзесида қурилган уй-жойлар орасида маҳалла хўжалик ҳовлиси ўрнида барпо этилган. Масжидда 1-намоз 1989 йилнинг (ражаб ойи) 8-март Чоршанба куни ўқилган.
Ушбу кўчада истиқомат қилган, 1989 йилда 7-март куни вафот этган Пўлотжон Каримовнинг жанозаларини шу бинода ўтказишни таклиф қилган Мир Араб мадрасаси бош мударриси Мухторжон Абдуллаев кейинчалик масжиднинг ташкилий ишларига бош-қош бўлганлар.
1-азонни Мир Араб мадрасаси толиби илми Ўроз Муҳаммад айтган.
Жамоага 1-имомликни Мир Араб мадрасаси директори Лутфуллоҳ Ҳожи Нодиров амалга оширганлар. Намозхонлар жамоасини Мир Араб мадрасаси толиби илмлари ва устозлари ташкил этганлар, жумладан намозхонлар сафида марҳум Садриддин қори, Мухторжон Абдуллаев ва олим ҳамда шоир Садридиин Салим Бухорийлар бўлганлар.
Масжид биносини қайта қуриш ишларида маҳалла фаоллари:
1. Тўхсонов Ғафуржон
2. Орипов Ҳабибжон
3. Мухсинов Ҳабибжон
4. Раҳмонов Ҳидойжон
5. Афзалов Фаёзжон
6. Саидов Солижон
7. Кароматов Маҳмуджон
8. Камолов Бўронжон
9. Комилов Очилжон
10. Шодиев Тешабой
иштирокида амалга оширилган.

1 расмий имом Мир Араб мадрасаси битирувчиси мархум домло Еркин Муҳсинов бажарган.
2015 йилнинг сентябригача имомлик вазифасида Мир араб мадрасаси мударриси Акром Ҳожи Абдуллаев ижро этиб келган.
Ҳозирги вақтда имом хатиб вазифасини Мир Араб мадрасаси битирувчиси Орифжон Тўқсонов бажармоқда.
Масжид жамоаси фаоллари Ғафур Ғулом МФЙ йиғини билан ҳамкорликда диний ва миллий қадриятларни авайлаб асрашда ҳамда турли тадбир ва маросимларни намунали ўтказишда ҳамкорлик қилиб келмоқдалар.


Масжид имом-хатиби: Тўқсонов Ориф Ҳикматиллоевич
Масжид манзили: Бухоро шаҳар Қудуқчи 70-уй
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: