Марҳамат  жоме масжиди

Маълумот: Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Андижон вилояти вакиллигининг  Мархамат тумани фаолиятидаги «Марҳамат»  жомеъ  масжидинингтарихи.
«Мархамат» жомеъ масжиди бир юз ўн беш йиллик тарихга эга. Илк барпо этилган йили 1900 – 1910 йиллар атрофида бўлиб, Андижон вилояти Мархамат тумани Мархамат қишлоғи Ғофур Ғулом махалласида жойлашган. Шу махаллада яшаб ўтган улуғ валийси Мулла Хасанжон Махмуд Восилий авлиё зотнинг бошчилигида шу махалланинг ёши улуғ инсонлар тамонидан хашар йули билан қурилиш ишлари бошланган. Бу валий зот 1898-1979 й. ўз даврининг уламоларидан бўлган. Масжидда шу улуғ валий зот махалланинг олими имоми диний илимлар устози бўлиб хизмат қилиб келган. 1929 йили собик Шуролар даврининг хукумат қаршилиги билан масжиднинг фаолияти тўхтатилиб беркитилиб, кейинчалик бошка мақсадларда фойдаланишган. Иккинчи жахон совуқ уруш йилларининг сўнги 1949 йилга келиб, масжид нураб жудда ҳам эскириб яроксиз холатга келиб колади. Кейинчалик 1951 йилга келиб масжид қора колхознинг чувик, пахта хулини қуритадиган “сушилка”  қилиб ишлатишди. 1956 йиллари қишлоқ дала шипони, чигит таркатадиган омбор, сифатида фойдаланишди 1978 – 79 йиллари кўсак чувиш варақа  чикарадиган жой сифатида ишлатилади. 1984 – 88 йиллари колхознинг ёғоч тахта саклайдиган омбор ва тарқатиш жойи сифатида ишлатишди. 1988  батамом бузиб ташланиб, 1989 йили масжид кайтадан хашар йўли билан қурилиб маҳалла масжиди сифатида фаолиятини башлаган. Махалла оқсаколлари собик савет тузимининг таъзикларидан қўрқан холида беркинишиб зўрба- зўр намоз ўқишиб келган.

Ва нихоят Аллохнинг байти масжидларнинг бошига ҳам ёруғлик кунлари келиб, Мустакиллигимизнинг илк 1991 йилларидан бошлаб, Истиклол шарофати ила барча масжидлар катори «Мархамат» махалла масжиди ҳам янгидан фаолият бошлайди. Кейинчалик давлатимиз тамонидан масжидининг худуди кичкиналиги сабабли 20 сотх ер ажратилиб кенгайтирилиб хонақоси кайтадан қурилди. 1998 йилга келиб давлатимиз тамонида расман очик деб, кайтадан рўйхатдан ўтказилиб, Адлия тамонидан № 0000121 сонли Гувохномага эга бўлди. Хозирда қариб,  110  йиллик тарихга эга масжиди. Истиклол неъмати туфайли 25 - йилдан буён, Мархамат қишлоғи ахлига «Мархамат» жомеъ масжиди сифатида эмин эркин  7500 дан зиёд қишлоқ ахолига хизмат кўрсатиб келмокда.  Масжиднинг  илк йилларидан тортиб шу кунгача барча хиссасини қўшиб хизмат қилиб келган инсонларни хусусан буюк валий зот «Хасанжон Махдум Восилий»ни Аллох рахматидан сазовор айласин.

Мархамат туман бош имом-хатиби: М. Шарофуддинов

Масжид имом-хатиби: Мукаррамов Таваккал
Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут: